Россия 2018 йилги ЖЧ мезбонлигидан маҳрум этилиши эҳтимоли ҳақида очиқ гапира бошлашди

Спорт 12 Январь 2017 18302

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) собиқ раҳбари ва Халқаро Олимпия Қўмитаси аъзоси Ричард Паунд Россияни 2018 йилги жаҳон чемпионатидан маҳрум қилиш имкониятлари ҳақида гапирди. У агар бир қатор терма жамоалар турнирни бойкот қилса, бу Россияни мезбонликдан маҳрум бўлишига олиб келишини айтган.

«ФИФАнинг ЖЧ-2018 турнирини Россияда ўтказиш борасида қарори бор. Аммо баъзи мамлакатлар Россияда антидопинг қоидаларининг қўпол бузилиши юзасидан норозилик билдириб, мусобақада иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Агар шу ҳолат юз берса, Россия ЖЧ-2018дан маҳрум қилиниши мумкин бўлади. Бироқ мен ҳозирда ФИФАдан узоқман ва ташкилотдаги вазиятни аниқ билмайман, шунинг учун бу борада аниқ бир гап айта олмайман», дея Паунднинг сўзларини келтирган «Р-Спорт».

10 январь куни 19 мамлакат, шу жумладан, АҚШ, Канада ва Германиянинг антидопинг ташкилотлари Россияни барча халқаро мусобақалардан четлатиш ва йирик мусобақаларни ўтказишдан маҳрум қилишга чақирганди.

2018 йилги мундиал 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионида ўтказилиши белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар