Россияда икки ёшли боланинг исми Расулдан Путинга алмаштирилди

Жаҳон 12 Январь 2017 14978

Владимир вилоятидаги (Россия) Александров туманида истиқомат қилувчи оила ўзининг икки ёшли фарзанди Расулнинг исмини Путинга ўзгартирди. Бу ҳақида Александров туман ФҲДЁ раҳбари Екатерина Белоус РИА "Новости"га хабар берди

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ФҲДЁга икки ёшли ўғли Расулнинг исмини ўзгартириш истагини билдирган Жўраевлар оиласи мурожаат қилган. Боланинг ота-онаси унинг исмини Путинга ўзгартиришга қарор қилишган. 

"Бола Москва шаҳрида туғилган ва шу ерда рўйхатга олинган. Бироқ Владимир вилоятида яшайди, шу боис оила вакиллари унинг исмини ўзгартириш учун бизга мурожаат қилишга ҳақлидирлар... Биз бу борада Москвага сўров юбордик, у ерда мутахассислар ҳужжатларга ўзгариш киритишди ва бизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг янги нусхасини йўллашди. Бола ҳужжатда Путин Жаҳонгирович Жўраев, дея қайд этилди", - деди ФҲДЁ раҳбари. 

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Жўраевлар оиласи асли Тожикистондан. Улар Александров туманидаги Легково қишлоғида яшайдилар. Боланинг исмини ўзгартириш ғояси унинг РФ президентини қаттиқ ҳурмат қилувчи бобосидан чиққан. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар