Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳёнга Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида БАА гуманитар миссияси вакилларининг нобуд бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

Ўзбекистон ТИВ сайтида келтирилишича, давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ҳамда далда сўзларини етказишни сўраган.