"Тойота" 10 йил ичида илк хот-хэтч моделини яратди

Технология 12 Январь 2017 4062
Фото: m

"Toyota" компанияси "қувватланган" Yaris хэтчбекининг илк суратларини чоп этди. Бу модель компаниянинг 10 йил ичидаги илк хот-хэтчи бўлди: 2007 йилда конвейердан "Королла" T-Sport олинган, ундан аввал – 2005 йилда эса бозордан "Ярис" T-Sport кетган. Янги моделнинг оммавий намойиши март ойида Женевадаги моторшоуда бўлиб ўтади.

"Тойота" Yaris’нинг яратилишини илк марта ўтган йилнинг охирида ўзининг WRC пойга жамоаси ва "Ярис"нинг пойга варианти намойишида эълон қилган. Оддий хот-хэтч ҳақида ҳозирча унча кўп маълумот йўқ. Шуниси маълумки, модель фақатгина уч эшикли вариантда, кузовда пойга машинасининг кўринишини эслатувчи наклейка, тажовузкор осма деталлар ва катта спойлер билан сотилади. 

Хот-хэтчнинг мотори 210 от кучидан кўпроқни ташкил қилади. Эҳтимол, бу 1,6 литрли бензинли турбомотор бўлиши мумкин. Шундай ҳажмдаги двигатель пойга автомобилига ўрнатилади.

Шу тариқа, янги Yaris модели Peugeot 208 GTi ва Ford Fiesta ST200 машиналари билан рақобатлашиши мумкин. Peugeot 208 GTi 100 км/соатга 6,2 сонияда, Ford Fiesta ST200 эса 6,7 сонияда эришади.  

Компания янги модел ҳақида батафсил маълумотни Женевадаги премьерадан аввал беришга ваъда қилган.

Хот-хэтч деб қувватли двигатель, спорт машиналарига хос подвеска, кузовнинг қўшимча аэродинамик эелементларига эга хэтчбекка айтилади.

Кўпроқ янгиликлар