Трамп даромадларининг бир қисмини АҚШ бюджетига ўтказади

Жаҳон 12 Январь 2017 5546
Фото: AP

Дональд Трамп оиласига тегишли бутун дунёдаги меҳмонхоналарда хорижий ҳукуматлар яшашидан тушадиган даромад АҚШ ғазнасига ўтказилади. Бу ҳақда Трампнинг ҳуқуқшуноси Шери Диллон маълум қилди. 

"Президент этиб сайланган Трамп унинг меҳмонхоналарида яшаш учун хорижий ҳукуматлар тўлайдиган ҳақдан олинадиган даромадни кўнгилли тарзда АҚШ ғазнасига хайр-эҳсон қилади. Шу тариқа, бундан америкаликлар фойда кўради", деб айтди Диллон. 

Диллоннинг айтишича, шу йўл билан "манфаатлар зиддияти"дан қочишга муваффақ бўлинади. "Биз аминмизки, бундай тузилма ва қадамлар сайланган президентнинг бизнес манфаатларидан узоқлашишга интилишини қондиришга имкон беради ва одамларнинг унинг ягона мақсади – Американи яна буюк қилиш эканлигига ишончини таъминлайди", деб қўшимча қилди ҳуқуқшунос.

Аввалроқ Диллон Трамп иштирокидаги матбуот анжуманда унинг барча активлари инаугурациясигача траст бошқарувга топширилишини айтганди. Диллоннинг айтишича, Трамп АҚШ президенти бўлган вақтда унинг компанияси хорижда ҳеч қандай шартномалар тузмайди, мамлакат ичидаги битимлар эса манфаатлар зиддияти ҳолатига қаттиқ назорат остида ўтади. Трамп ўз компанияси билан алоқа қилмайди, бироқ ўз активларидан воз кечмайди. Унинг бизнесини катта ўғиллари – Кичик Дональд ва Эрик бошқаради.

Кун янгиликлари
GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошиши кутилмоқда
19:40 / 24.05.2017 81969 Ўзбекистон
Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”
13:10 / 24.05.2017 86460 Жаҳон
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 47652 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 120455 Жамият
Бразилияда намойишчилар иккита вазирлик биносига ўт қўйишди
09:33 128 Жамият
Бельгияда Трампнинг келишига қарши минглаб одамлар намойишга чиқишди
09:24 819 Жаҳон
Германияда йўловчи самолёти фюзеляжидаги катта ёриқ билан учиб кетмоқчи бўлди
09:14 596 Жаҳон
WannaCry вируси ҳужумидан кўрилган зарар 1 млрд доллардан ошиб кетди
Boeing кўпмарталик учувчисиз космопланни қуриб, синовдан ўтказади
08:44 535 Жаҳон
АҚШда энг кўп коллекция қилинувчи машиналар қайсилар эканлиги маълум қилинди
Кўпроқ янгиликлар