Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш истаги билан ёнаётганини айтди

Жаҳон 12 Январь 2017 5411
Фото: AFP

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Мексика билан девор қуришни чўзиб ўтириш ниятида эмаслигини айтди. Трамп бу ҳақда Нью-Йоркда ўзига тегишли Трамп-тауэр биносида ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Ушбу матбуот анжуман C-SPAN телеканали томонидан эфирга узатилган.

"Мен кутишни истамайман. Мен бир йил ёки 1,5 йил кутишни истамайман. Мен ҳозироқ қуришни бошламоқчиман. Шундай бўлади ҳам", деб айтган Трамп.

У Мексикани "ўз манфаатлари йўлида АҚШдан фойдалана бошлаганликда" айбламаслигини таъкидлаб ўтди.

"Мен Мексика халқини яхши кўраман, менинг қўлимда кўплаб мексикаликлар ишлайди ва улар ажойиб инсонлар", деб қўшимча қилди Трамп.

Шунингдек матбуот анжумани давомида журналистлар Мексика билан қурилажак "тўсиқ" ҳақида сўрашганда Трамп бу "тўсиқ" эмаслиги, балки "девор"лигини айтган. Трампнинг айтишича, девор албатта қурилади ва шу билан бирга бунинг учун Мексика ҳақ тўлайди.

Аввалроқ Мексиканинг янги ташқи ишлар вазири Луис Видегарай Мексика ҳеч қандай вариантда ҳам АҚШ чегарасида "Трамп девори" қурилиши учун ҳақ тўламаслигини айтганди.

Кун янгиликлари
Самарқандни "зулмат"дан ким қутқаради?
23:55 / 18.01.2017 50017 Жамият
Гамбияда 20 йил давомида вице-президент бўлган сиёсатчи истеъфога чиқди
16:59 561 Жаҳон
Amazon озиқ-овқат маҳсулотларини мустақил харид қиладиган музлатгич ишлаб чиқаради
Ўзбекистон Афғонистон чегарасигача бўлган темир йўлда электрлаштириш ишларини олиб бормоқда
Хитой валюта бозорида беқарорликлар юз бермайди
Дунёда PS4 қурилмалари Xbox One’га қараганда икки маротаба кўпроқ сотилди
Жек Ма савдо урушлари бошланса Alibaba компаниясини ёпишини билдирди
Қозоғистон собиқ бош вазирининг жазо муддати қисқартирилди
15:48 3982 Жаҳон
Абдулқодир Машарипов режаси аввалига қандай бўлганини маълум қилди
15:46 18540 Жаҳон
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонадаги қутқарув амалиёти илк видеоси пайдо бўлди
15:45 2288 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар