«Ювентус» «Аталанта»ни енгиб, Италия кубоги чоракфиналига чиқди

Спорт 12 Январь 2017 2926
Фото: Twitter/Juventusfc

Италия кубогининг 1/8 финалида «Ювентус» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида голларни Пауло Дибала, Марио Манжукич ва Миралим Пьянич ўз ҳисобларига ёзиб қўйдилар. «Аталанта» сафида Абдулай Конко ва Эммануэль Латте Лат жавоб тўплари киритдилар.

Чорак финалда «Ювентус» «Милан» — «Торино» жуфтлиги ғолиби билан учрашади. Бу учрашув 12 январда бўлиб ўтади.

Италия кубоги. 1/8 финал.

Ювентус – Аталанта – 3:2
Голлар: 1:0 – Дибала (22), 2:0 – Манжукич (34); 2:1 – Конко (72), 3:1 – Пьянич (75, пен), 3:2 – Латте Лат (81).

Кўпроқ янгиликлар