Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевичнинг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлади.

Бу хақида институтнинг http://dsmi.uz расмий сайти хабар берди.

Сизда ҳал этилмаган масалалар-муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректорининг виртуал қабулхонаси http://dsmi.uz/rektor/ сайти манзили орқали тўғридан тўғри 2 хил усулда: мурожаат юбориш ёки белгиланган вақтда ташриф буюриш орқали йўллашингиз мумкин.