Ўзбекистон Миллий университети Ватан ҳимоячиларини табриклади

Жамият 12 Январь 2017 3297
Фото: ЎзА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 14 январь – Ватан ҳимоячиларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ОАВ вакиллари иштирок этди, деб хабар беради университет матбуот хизмати.

Тадбирни университет ректори А. Мараҳимов очиб берди. У ўз чиқишида Ватан ҳимоячилари кунининг тарихий аҳамияти ҳамда барча фуқароларнинг Ватанни ҳимоя қилиш бурчи ҳақида гапирди.

Тадбир доирасида университетнинг иқтидорли талаба қизлари Ватан ҳимоячиларига кунига бағишлаб тайёрлаган видеоролик намойиш этилди. Унда тўрт дақиқадан узоқроқ давом этган видеолавҳа ўзининг сифати ва мазмуни билан тадбир иштирокчиларида чуқур таассурот қолдирди. Видеоролик интернетга жойлаштирилиб, бутун Ўзбекистон Ватан ҳимоячиларига табрик сифатида йўлланди.

Кўпроқ янгиликлар