Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари, ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари, маданият ва санъат намояндалари, журналистлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари М.Солиев ва бошқалар миллий армиямиз ҳарбий хизматчиларининг юксак маҳорати ва маънавий фазилати, ватанпарварлиги Қуролли Кучларимизнинг жанговар қобилиятини таъминлаётганини таъкидлади. Ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг такомиллаштирилаётгани мустақиллик йилларида ҳарбий соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Бу ҳарбий хизматчиларнинг билим ва маҳоратини мустаҳкамлаш имконини бермоқда.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан давлатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва миллий армиямиз шаклланишига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.