Ўзбекистонлик ёш олимлар Лилль университетида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилади

Жамият 12 Январь 2017 6391

Франциянинг Лилль 1 университетида ўзбекистонлик ёш олимларнинг докторлик диссертацияларини ҳимояси кунлари белгиланди

Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг халқаро лойиҳалари доирасида Франциянинг Лилль 1 Илм ва фан технологиялар Университетида илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган  2 нафар ёш олим:  Шамшод Акмаловнинг профессор Оливье Бланпаин (Olivier Blanpain), Эрик Массон (Eric Masson) ва профессор О.Арифжонов раҳбарликларида бажарилган “Геоинформацион тизимлар ва объектларни масофадан кузатиш дастурлари ёрдамида интеграллашган сув ресурслари бошқарувини ташкил этиш” мавзусидаги докторлик диссертациясининг ҳимояси 2017 йилнинг 2 февралида ҳамда Ғуломжон Бекмирзаевнинг профессор Бағдод Уддан (Baghdad Ouddane) ва профессор М.Ҳамидов раҳбарликларида бажарилган “Шўрланган тупроқлар ва сув танқислигининг сабзавот ўсимликларининг ривожланишига, минерал таркибига, фотосинтез жараёни ва сув истеъмолига таъсири” мавзусидаги диссертация ишининг ҳимояси 2017 йилнинг 17 февралида Франциянинг Лилль 1 Университетида ўтказилиши белгиланди. 

Франциянинг Лилль  университети лабораториясида

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар, жумладан, Европа Иттифоқининг Эразмус Мундус ва Эразмус+  грантлари ҳисобидан бир қатор ёш ўқитувчиларни Европанинг етакчи университетларида илмий–тадқиқотлар олиб боришларига ва докторантураларда ўқишларига ҳамда бу университетларнинг таниқли профессорлари билан ҳамкорликда диссертацияларга раҳбарлик қилишга катта эътибор бериб келинмоқда. Унинг натижасида институтнинг ёш изланувчиларидан Б.Пўлатов (Швециянинг Лунд университетида), Қ.Нурметов (Словакиянинг Нитра университетида), А.Хамидов (Германиянинг Гумбольдт номли Берлин Университетида) докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

Институтда илмий салоҳиятни ошириш, келажак учун олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш мақсадида 2013-2014 ўқув йилида институтнинг “Олий малакали илмий ва илмий - педагогик кадрлар тайёрлаш дастури ва уни амалга ошириш механизми” ишлаб чиқилиб, институт Илмий кенгаши томонидан тасдиқланди. Ушбу дастурнинг мақсади - яқин йилларда илмий салоҳиятини сақлаб қолиш, ошириш ва институтдаги мавжуд илмий мактаблар ишини ривожлантириш, халқаро илмий лойиҳаларни кўпайтириш орқали ривожланган давлатларнинг етакчи университетларида фан докторлари тайёрлаш тизимини яратиш ва амалга оширишга қаратилган. 45 ёшгача бўлган ёш ўқитувчиларнинг йиллик илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланишларининг шахсий иш режалари туздирилиб, уларни бажарилиш мониторинги ўрнатилди ва тегишли шароитлар яратиб берилди. Натижада 2015 йилда институтнинг 5 нафар, 2016 йилда 4 нафар  ўқитувчиси ўзларининг докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди ва уларга Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан фан доктори илмий даражаси берилди. 2017 йилда ўз диссертация ишларини якунлаган ва дастлабки муҳокамадан ўтказилган 11 нафар ўқитувчининг диссертация ишларини ҳимояси режалаштирилган.

Дастурнинг бажарилиши доимий назоратда эканлиги институтнинг илмий ишлар бўйича проректори проф. Т. Султонов томонидан эътироф этилди.

Кун янгиликлари
Хитойдан излаган дастгоҳларини Андижондан топган тадбиркорлар таассуроти
09:11 20372 Жамият
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 62665 Жамият
GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошиши кутилмоқда
19:40 / 24.05.2017 137250 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 136780 Жамият
Ташқи бозорга чиқарилаётган товарлар рақобатбардошлиги янада оширилади
Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
Швейцарияликлар давлатларининг НАТО ва Европа Иттифоқига киришини исташмаяпти
20:08 338 Жаҳон
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди
G7 мамлакатлари Россия ва Эронни Сурия ҳукуматига таъсир ўтказишга чақирди
19:43 852 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар