Венесуэла олий суди парламентнинг бир қатор қарорларини бекор қилди

Жаҳон 12 Январь 2017 2710
Фото: © РИА Новости

Венесуэла олий суди мамлакат миллий ассамблеяси (парламент) томонидан қабул қилинган бир қатор қарорларни ҳақиқий эмас деб топди. Олий суднинг чоршанба куни тарқатилган баёнотида айтилишича, бу қонун чиқарувчи органнинг президент Николас Мадурони “давлат раҳбари лавозимини тарк этган” деб ҳисоблаш ҳақидаги қарорига ҳам тегишли.

Унда парламент аъзолари “қонун чиқарувчи орган фаолияти тўғрисидаги мамлакат конституцияси билан ўрнатилган низомга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишда давом этаётганликлари” ҳамда улар томонидан қабул қилинган қарорлар “ҳақиқий эмас деб топилиши” айтилди. Шу боис, Мадурога ассамблея олдида ҳукумат фаолиятига оид йиллик ҳисобот билан чиқиш қилмаслик, уни олий суд аъзоларига кўриб чиқиш учун тақдим этиш имкони берилди. 

Олий суд конституцияга ҳурматсизлик қилган депутатларга “бундай ҳаракатларини дарҳол тўхтатишлари ва ўз фаолиятини мамлакатнинг асосий қонунига мувофиқ ҳолда давом эттиришлари” лозимлигини кўрсатди.

Маълумот учун, Венесуэла парламенти 9 январь куни “мамлакат президентини давлат раҳбари лавозимини тарк этган деб ҳисоблаш” ҳақидаги қарорни қабул қилди ва мамлакатда муддатдан аввалги президентлик сайловларини ўтказишга чақирди. Олий суд вакиллари эса қонун чиқарувчиларнинг бундай қарори мамлакат конституциясига хилоф эканини маълум қилди. Аввалроқ, Венесуэла етакчиси мухолиф қонун чиқарувчиларни парламент тўнтаришини амалга оширишга уринишда айблаб, парламентнинг ижро ҳокимияти билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришдан бош тортаётганини айтганди.

Кун янгиликлари
Самарқандни "зулмат"дан ким қутқаради?
23:55 / 18.01.2017 50017 Жамият
Гамбияда 20 йил давомида вице-президент бўлган сиёсатчи истеъфога чиқди
16:59 561 Жаҳон
Amazon озиқ-овқат маҳсулотларини мустақил харид қиладиган музлатгич ишлаб чиқаради
Ўзбекистон Афғонистон чегарасигача бўлган темир йўлда электрлаштириш ишларини олиб бормоқда
Хитой валюта бозорида беқарорликлар юз бермайди
Дунёда PS4 қурилмалари Xbox One’га қараганда икки маротаба кўпроқ сотилди
Жек Ма савдо урушлари бошланса Alibaba компаниясини ёпишини билдирди
Қозоғистон собиқ бош вазирининг жазо муддати қисқартирилди
15:48 3982 Жаҳон
Абдулқодир Машарипов режаси аввалига қандай бўлганини маълум қилди
15:46 18540 Жаҳон
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонадаги қутқарув амалиёти илк видеоси пайдо бўлди
15:45 2288 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар