Жанубий Корея оғир саноатида ишлашни хоҳлаганларга виза бериш осонлашади

Жамият 12 Январь 2017 12766
Фото: Be Korea-savvy

Жанубий Кореяда таҳсил олаётган хорижлик талабалар, агар мамлакатнинг асосий саноат соҳаларида ишлашни хоҳласа, талабалик визасини ишчи визага ўзгартириб олишига рухсат берилади. Бу ҳақда Корея Савдо-саноат ва энергия вазирлиги хабарига асосланиб Yonhap ахборот агентлиги маълум қилган.

Бугунги кунда аксарият ишчилар асосан енгилроқ ва юқори маош тўланадиган ишларга мурожаат қилаётгани сабабли оғир саноат ишчи кучи етишмаслигидан азият чекмоқда. Шу муносабат билан Жанубий Корея ҳукумати ишчи кучи тақчиллигига барҳам бериш мақсадида маълум тоифадаги ишлаб чиқариш соҳаларида меҳнат қилиш учун ишчи виза бериш тартиби осонлаштирилишини маълум қилди.

Маҳаллий коллежларда ҳукуматнинг касб-ҳунар дастури бўйича таҳсил олаётган 120 нафар хорижликка биринчи бўлиб янги виза тартиби жорий этилади. Вазирликнинг маълум қилишича, Корея коллежларида таҳсил олаётган чет элликлар мурожаатлари 13 январга қадар қабул қилиниб, январь охиригача виза бериш тартиби якунланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар