Жаҳон банки 2017 йилнинг 10 январь куни “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботини тақдим этди. Унда ўтган йилги ўсиш кўрсаткичларининг паст даражасидан сўнг, 2017 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръати бироз тезлашиши (2,7 фоизгача) айтилади.

Хусусан, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 2017 йилдаги реал ўсиши 7,4 фоизни ташкил қилиши тахмин қилинди. Банк экспертларининг тахминига кўра,

Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш даражаси 2018 ва 2019 йилларда 7,4 фоиз атрофида сақланиб қолади. 

Ҳисоботда Ўзбекистондан ташқари фақатгина Ҳиндистон (7,6 фоиз), Бутан (9,9), Кот-д’Ивуар (8,0), Эфиопия (8,9), Гана (7,5) каби давлатларга тегишли тахминлар яхшироқ бўлди. 

Шунингдек, дунёнинг бир қатор етакчи давлатлари ялпи ички маҳсулотининг 2017 йилдаги реал ўсиши бироз паст даражада қайд этилган: Хитой – 6,5 фоиз, Россия – 1,5 фоиз, Туркия – 3,0 фоиз, Саудия Арабистони – 1,6 фоиз, Бирлашган Араб Амирликлари – 2,5 фоиз.  

Маълумот учун, Жаҳон банки прогнозларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2016 йилда 7,3 фоизга ўсган.