Агар АҚШ президенти Барак Обама WikiLeaks портали ахборотчиси Челси Мэннинг (аввал — Брэдли Мэннинг)ни афв этса, ташкилот асосчиси Жулиан Ассанж Қўшма Штатларга экстрадиция қилинишига розилик билдиради. Бу ҳақда WikiLeaks сайтининг Twitter саҳифасида маълум қилинган. Мэннинг Пентагоннинг махфий маълумотларини ошкор қилгани учун 35 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. 

«Агар Обама Мэннингга нисбатан инсонийлик намоён этса, Ассанж АҚШга экстрадиция қилинишига рози бўлади, гарчи адлия вазирлиги томонидан унга нисбатан очилган иш қонунга зид бўлса-да», — деб ёзган WikiLeaks.

Аввалроқ, Барак Обама WikiLeaks ахборотчиси Челси Мэннингни жазоси юмшатилиши мумкин бўлганлар рўйхатига киритган эди. 

2016 йил декабрида эса, АҚШ адлия вазирлиги Мэннингнинг Барак Обамага кечирим сўраб мурожаат қилганини тасдиқлаган эди.