БМТ озиқ-овқат нархлари беш йилдан бери пасайиб келаётганини маълум қилди

Иқтисодиёт 13 Январь 2017 2839
фото: TACC

2016 йилда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,5 фоизга қисқарди ва 2011 йилда бошланган пасайишни давом эттирди. Бу ҳақда БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабар қилди.

У озиқ-овқат нархлари индекси таҳлилини тақдим этган. Унда бешта асосий маҳсулот гуруҳи – дон маҳсулотлари, ўсимлик ёғлари, сут маҳсулотлари, гўшт ва шакар нархларининг ўртача индекси келтирилди.

"2016 йил якунларига кўра индекснинг ўртача миқдори 161,6 пунктни ташкил қилди, бу эса 2015 йил даражасидан 1,5 фоизга паст дегани. Пасайиш беш йилдан бери кузатилмоқда. 2016 йилда ўсимлик мойлари ва шакар нархининг кескин ошиши дон, гўшт ва сут маҳсулотлари бозоридаги нархларнинг тушиши билан бир вақтда рўй берди. Натижада индекс 2015 йилдаги ўртача даражасидан паст бўлди", - дейилади ташкилот сайтида тақдим этилган ҳисоботда.

Ташкилотда қайд этишларича, дон маҳсулотлари, биринчи навбатда буғдой нархининг пасайиши “Австралия, Канада ва Россиядаги юқори ҳосил” билан боғлиқ. Дон маҳсулотлари нархи индексининг ўртача даражаси 2016 йил якунига кўра 147 пунктни ташкил қилди, бу эса 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга паст дегани. 

Шунингдек, ташкилот шакар (34,2 фоиз) ва ўсимлик ёғи (11,4 фоиз) нархининг кескин ошишига ҳам эътибор қаратди. Бунга тропик мамлакатлардаги ҳосилнинг Ал-Ниньо иқлим феномени оқибатида камайиши сабаб бўлди. Бундан ташқари, пальма ва соя ёғига бўлган талабнинг ортиши ҳам бунга туртки берган. Улар АҚШ, Бразилия ва Аргентинада биодизель ёқилғиси сифатида ишлатиб келинмоқда.

2016 йилда сут маҳсулотлари ва гўшт нархлари 4 ва 7 фоизга пасайган. Ташкилот мол ва парранда гўшти нархининг жиддий тушиши, шунингдек, сўнгги олти ойда сариёғ ва қуруқ сут нархларининг тикланишига эътибор қаратди. Маълумотларга кўра, янги йилда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарор бўлмайди. "Иқтисодий ҳолатнинг тушунарсизлиги, хусусан, валюта курсларининг жиддий ўзгариши бу йил озиқ-овқат бозорига ўта кескин таъсир кўрсатади", - дея маълум қилди ташкилотнинг катта иқтисодчиси Абдулризо Абассьян.

Маълумот учун, БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг озиқ-овқат нархлари индекси – бу бир ойда озиқ-овқат маҳсулотларининг халқаро нархлари ўзгариши кўрсаткичи бўлиб, у беш гуруҳдаги маҳсулотларнинг ўртача даражаси асосида тузилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар