CES-2017 кўргазмасида намойиш қилинган LG Signature W сериясидаги OLED-телевизорлари ТВ-дизайн соҳасида янги қирраларни очади

Технология 13 Январь 2017 3736

«Девордаги сурат» дизайн шакллида ишлаб чиқарилган премиум таснифидаги OLED-телевизорлари Dolby Vision, Dolby Atmos ва Technicolor томонидан тақдим этилган Color Science Expertise технологияларини қўллаб-қувватлаши билан уй кинотеатрида видеомаҳсулотларни томоша қилиш ҳис-ҳаяжонларга бой бўлишини кафолатлайди

LG Electronics (LG) компанияси Лас-Вегасда ташкил этилган CES-2017 кўргазмасида ҳозирги вақтда ўзининг энг сўнгги ва энг яхши OLED-телевизорлари ҳисобланувчи W таснифидаги LG SIGNATURE телевизорларини намойиш этди. У кенг ва ясси телевизорлар янги қаторининг жавоҳирига айланди. Умумий ҳисобда, мазкур қаторга Dolby Vision™ ва Dolby Atmos™ технологияларига эга 10та модель киритилган бўлиб, уларнинг энг яхшиси сифатида 77 дюймли LG SIGNATURE OLED-телевизори тан олинди. Янги  «Девордаги сурат» (Picture-on-Wall) дизайн шаклида ишлаб чиқилган маҳсулот CES-2017 кўргазмасининг «Яхши инновация» совринига муносиб кўрилган.

LG компаниясининг янги OLED-телевизорлари қатори 77/65W7, 77/65G7, 65/55E7, 65/55C7 ва 65/55B7 моделларидан ташкил топган бўлиб, улар 2017 йилда компания барча ТВ маҳсулотларининг ўзига хос белгисига айланган ажойиб хусусияти — қора тусни юқори сифатда акс эттириши баробарида чексиз контраст ва рангларнинг кенгайтирилган жилоси билан ўз долзарблигини сақлаб қолади. LG компаниясининг сўнгги OLED-телевизорлари тасвирнинг анъанавий юқори сифатини таъминлайди ва истеъмолчиларга телевизорни уйдаги ягона кўнгилочар марказига айлантирувчи қатор илғор функцияларни таклиф этади. LG’нинг 2017 йилдаги маҳсулотлари қаторида ўта ингичка дизайндаги B7 ва C7 модели, «Шишадаги сурат» (Picture-on-Glass) дизайн шаклидаги E7 ва G7, ҳамда Picture-on-Wall дизайнидаги W7 моделлари ўрин олган.

W7 сериясидаги телевизорларнинг инновацион дизайни LG фирмасининг «Кичик кўпроқ демакдир» қоидасини такрорлайди, яъни экраннинг жозибасига эътиборни қаратиш учун барча ортиқча нарсалардан воз кечишни таклиф этади.

Чегараларнинг бир маромда ҳамда панеллар профилининиг ўта ингичкалиги сабабли W7 ҳавода сузаётгандек таассурот уйғотиши билан тасвирларнинг жонлилигини кучайтиради. 65 дюймли модель OLED-панелининг қалинлиги 2,57 ммни ташкил этади. Уни деворнинг ўзига бевосита магнитли тутқичлар воситасида ўрнатиш мумкин. Бунда телевизор ва девор ўртасида ҳеч қандай бўшлиқ қолмайди. Тепага йўналтирилган динамиклар ва Dolby Atmos технологияси асосида экс этадиган садолар тасвирларнинг жонли эффектини якунлайди. W7 сериясидаги моделларнинг дизайни томошабинда телевизорга эмас, балки деразага қараётгандек ҳиссиёт уйғотади.

W7 сериясидаги барча OLED-телевизорлар LG компаниясининг инқилобий мустақил ёритиш технологияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бу қора рангни ҳеч қандай ёритишсиз идеал тарзда акс эттириш имконини беради. Шу билан тасвирлар жилосининг ҳадсизлиги ва миллиардлаб ранг туслари жозибасидан завқланишни таъминлайди. Бундан ташқари, LG компаниясининг 2017 йилдаги барча OLED-телевизорлари зарурат пайдо бўлганда тасвирлар ёрқинлигини кучайтирадиган ULTRA Luminance технологиясига ҳам эгадир.

Бутун дунёдаги юқори технологияли Dolby кинотеатрларида қўлланиладиган HDR (кенгайтирилган динамик диапазон) технологияси негизида ҳаётган татбиқ этилган Dolby Vision формати тасвирларнинг ўта ёрқинлиги ва контрастлиги сабабли телевизорни томоша қилишдаги завқ-шавқни кучайтиради. Dolby Atmos технологияси эса, товушларни кенг тарқатиши туфайли, экранда бўлаётган воқеалар гўёки ҳақиқатда юз бераётгандек ҳиссиёт бағишлайди. Хона кенглиги бўйича бир хил таралувчи кучли ва тебранувчи товушлар томошабинни тўлиқ қуршаб олади. Ушбу технология ҳар бир товушни кенгликнинг маълум бир ҳудудига йўналтириши бой ва кўптармоқли товушни таратиб, ҳақиқий ҳаётдаги каби товушлар тўпламига доир таъсирчан эффектни барпо этади.

Дунёда Dolby Atmos технологиясига мос келувчи илк OLED-моделлари бўлган LG телевизорлари бир вақтнинг ўзида ажойиб тасвир ва нафис товушдан иборат видеомаҳсулотни акс эттиришда юқори сифатни таъминлайди. Бу эса, уларни ҳар қандай оиладаги кенг қамровли кўнгилочар марказга айлантиради. Бир қурилмада Dolby Vision ва Dolby Atmos технологияларининг жойлаштирилиши, бутун дунё бўйлаб профессионал киностудиялар ва етакчи дистрибьюторлар томонидан тан олинган комплекс ечимни англатади. Бугунги кунда, Dolby Vision форматида 80дан ортиқ фильм суратга олинган, 100 ортиқ кинокартина Dolby Atmos форматида тасвирга олинган бўлса, яна 25та фильм иккала стандартга мос келади. Жаҳондаги OTT-провайдерлари, ҳозирданоқ, Dolby Vision форматидаги 100дан ортиқ оригинал маҳсулотларни томошабин эътиборига ҳавола этади. 2017 йили фойдаланувчилар Dolby Vision форматидаги видеомаҳсулотларни Ultra HD Blu-Ray дискларида ҳам қўлга киритишлари мумкин бўлади.

LG компаниясининг 2017 йилдаги барча OLED-телевизорлари, шу жумладан W7 Active HDR форматини ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу ўз навбатида, асосий суратнинг ўта ёрқинлигини ва фондаги тасвирларнинг аниқлигини таъминлайдиган янги авлод HDR-видеони юқори сифатда акс эттириш имконини беради. Active HDR телевизорлари HDR-тасвирларнинг ҳар бир кадрини қайта ишлаб, зарур бўлган лавҳаларнинг динамиклигини ўзгартиради. Шунга кўра, томошабин HDR-маҳсулот динамик ёки статик ахборотларга эгалиги ёки йўқлигидан қатъиназар, ҳар доим ёрқин ва сифатли картиналарни кўра олади. Янги OLED-телевизорларнинг барчаси HDR-форматларининг ҳамма шаклини, жумладан Dolby Vision, HDR10 ва HLG (Hybrid Log Gamma) форматларига мос келади. Technicolor технологияси бўйича ишлаб чиқилган Advanced HDR форматини ҳам қўллаб-қувватлайди. Бундай кўп тармоқлилик HDR Effect формати билан тўлдирилган бўлиб, у видеоконтентнинг ҳар бир лавҳасини стандарт ўлчамда қайта ишлагани боис, картинанинг контрастлиги ва тиниқлигини кучайтиради.

LG компаниясининг Smart TV маҳсулотлари учун webOS платформасини 3,5 версиясигача янгилаши сабабли, томошабинлар интернет орқали олий таснифдаги  HDR-контентни кўра олишади. Истеъмолчилар энг юқори даражада қулай бўлган уй кинотеатрларини ташкил эта олишлари учун LG компанияси рақамли маҳсулотларнинг етакчи провайдерлари бўлган Amazon, Netflix ва Vudu кабилар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. HDR-форматининг LG OLED-телевизорларидаги имкониятларини намоён этиш учун компаниянинг CES кўргазмасидаги бурчагида DIRECTV тақдим этган HLG, Netflix ҳавола қилган Dolby Vision ҳамда Amazon Prime Video’дан HDR10 форматидаги видеоларни намойиш этган.

LG компаниясининг янги OLED-телевизорлари Technicolor’нинг тасвир ва рангларни профессионал акс эттирувчи илғор технологияларини ўзида мужассам этган. Уларда Ҳолливуднинг аксар видеомаҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган имкониятлар ва функциялардан фойдаланилган. Бу томошабинга беқиёс «жонли» ва ҳақиқий картинадан завқланиш ҳамда муаллифларнинг бадиий ғоясини кам-кўстсиз, юқори аниқликда қабул қилиш имконини ҳавола қилади. Чунки, айнан OLED-технологияси юқори сифатли тасвирни жилолантира олади, Technicolor эса LG билан ҳамкорликда компаниянинг OLED-телевизорларини бутун дунёда ишлаб чиқариш жараёнида, уларнинг имкониятларини кенгайтириш устида ишламоқда.

«Dolby Vision ва Dolby Atmos технологияларининг сўнгги OLED-моделларимизда батамом уйғанлаштирилгани сабабли, томошабинлар кино сеҳридан завқланиб, севимли кинофильмларини муаллифлар қандай тасаввур қилган бўлсалар, ўшандай оригинал аниқлик ва тиниқликда кўра олишади, — дея ишонч билдиради LG Home Entertainment президенти ва бош ижрочи директори Брайан Квон (Brian Kwon. — Ушбу ҳафтада CES кўргазмасида намойишэтажагимиз ажойиб янги телевизорлар, бизнинг инновацияларга содиқлигимизни ва OLED-технологиялар ва олий тоифадаги телевизорлар жаҳон бозорида етакчи ўрнимизни сақлаб қолишга бўлган уринишимизни исботлайди».

LG компаниясининг сўнгги авлод OLED-телевизорлари, шу жумладан LG SIGNATURE W серияси CES-2017 кўргазмасининг Las Vegas Convention Center павильони, марказий зали, № 11100 стендида намойиш этилди.

###

LG Electronics компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) юқори технологияли электроника маҳсулотлари, замонавий мобил алоқа воситалари, хўжалик техникалари ва инновациялар соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та бўлимида 83,000 минг киши фаолият юритади. LG компанияси тўртта бўлим: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components’дан ташкил топган бўлиб, уларнинг жаҳон бўйлаб 2015 йилдаги умумий савдоси 48.8 млрд АҚШ долларидан иборат бўлган (56.5 трлн корея вони). LG Electronics, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, LG Electronics 2015 йилги ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндори ҳисобланади. Қўшимча маълумотлар учун www.LGnewsroom.com сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

 Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар