ДНК-экспертиза Ту-154 авиаҳалокати қурбонлари орасидан доктор Лиза жасадини аниқлади

Жаҳон 13 Январь 2017 6872
Фото: ТАСС

Ту-154 авиаҳалокати қурбонларининг жасадлари қолдиқлари ДНК-экспертизадан ўтказилгач, «Адолатли ёрдам» фонди раҳбари бўлган Елизавета Глинка (доктор Лиза) жасади аниқланди. ТАСС нашри хабар беришича, унинг жасади 16 январь куни Новодевичье қабристонига дафн этилади.

25 декабрь тонгида Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Сурияга учиш вақтида Қора денгизга қулади. Бортдаги экипаж аъзолари, ҳарбийлар, журналистлар, Александрова оркестри мусиқачилари, доктор Лиза, жами 92 киши ҳалок бўлган.

Елизавета Глинка ўзининг хайрия ишлари, ёрдам ташаббуслари билан танилган эди (у Доктор Лиза тахаллуси остида блог юритган, 2010 йили Россияда йил блогери деб тан олинган). 2015 йилдан бошлаб гуманитар миссиялар сафида бир неча бор Сурияда бўлган ҳамда сурияликларга дори-дармон тарқатиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишларида қатнашган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар