Хитойда янги автомобиллар савдоси бўйича рекорд ўрнатилди, деб хабар қилади Xinhua мамлакат автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциациясига асосан. Давлатда ўтган йил давомида 28,03 миллион машина ўз харидорини топган. Бу 2015 йил билан таққослаганда 13,7 фоизга кўпроқ.

Фоиз нуқтаи-назаридан бу 2013 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Шунингдек, мамлакатда маҳаллий автомобиль саноати тарихида ишлаб чиқарилган транспорт воситалари бўйича рекорд ўрнатилди. Хитой заводлари 2016 йилда 28,12 миллион машинани чиқарди, бу бир йил аввалги натижадан 14,5 фоизга ошиқроқ.

Сотувларнинг ошиши ихчам автомобиллар харидига бўлган солиқларнинг камайиши билан боғлиқ. Хитой ҳукумати 2015 йилнинг октябрида бу солиқларни деярли ярмига қисқартирди – беш фоизгача. Камайтирилган солиқлар двигатель ҳажми 1,6 ва ундан камроқ литр бўлган машиналарни қамраб олади.