Испания кубоги. "Реал" сўнгги сонияларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Спорт 13 Январь 2017 10777
Фото: Twitter/LaLiga

Испания кубоги 1/8 финалининг жавоб ўйинида "Севилья" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Дастлаб ҳисоб меҳмонлар ҳимоячиси Данилонинг автоголи эвазига очилди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Асенсио ўз жарима майдончасида тўпни қабул қилиб, тезкорлик билан рақиблардан ўзиб кетди ва ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Йоветич мезбонларни олдинга олиб чиқди, 77-дақиқада эса Иборра орадаги фарқни оширди. 83-дақиқада Рамос пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг иккинчи голини киритди. Ўйинга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқасида Бензема рақибларни чиройли тарзда алдаб ўтиб, жамоасига дуранг натижа тақдим қилди. 

Ушбу дурангдан сўнг Зидан шогирдлари қаторасига 40та учрашувда мағлуб бўлмай, "Барселона" рекордини янгилади. 

Севилья – Реал Мадрид 3:3 (Биринчи ўйин 0:3)

Голлар: 1:0 – 10, автогол Данило, 1:1 – 48 Асенсио, 2:1 – 53 Йоветич, 3:1 –77 Иборра, 3:2 – 83, пенальти Рамос, 3:3 – 90+3 Бензема.
Севилья – Сория, Меркадо (Витоло, 65), Рами, Лангле, Эскудеро, Сарабия, Иборра, Корреа (Йоветич, 45), Краневиттер, Вьетто (Насри, 55), Бен-Йеддер.
Реал Мадрид – Касилья, Рамос, Данило, Начо, Марсело, Асенсио, Каземиро, Кроос, Васкес (Карвахаль, 64), Диас (Ковачич, 58), Мората(Бензема, 76).
Огоҳлантиришлар: Меркадо (7), Васкес (13), Иборра (62), Ковачич (63), Йоветич (72), Касилья(72), Каземиро (84), Марсело (88).

Қирол кубогининг қолган икки ўйинида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Эйбар – Осасуна 0:0 (Биринчи ўйин 3:0)
Огоҳлантиришлар:
Гарсия Субирия (54), Эскаланте (69), Санхурхо (83).

Сельта – Валенсия 2:1 (Биринчи ўйин 4:1)
Голлар:
1:0 – 61 Росси, 1:1 – 63 Винисиус Араужо, 2:1 – 90 Систо.
Огоҳлантириш: Мангаля (60).

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар