“Кариб денгизи қароқчилари” ва “Узуклар ҳукмдори” фильмлари юлдузи Орландо Блум — 40 ёшда

Жамият 13 Январь 2017 8145

Бугун 13 январь куни британиялик актёр Орландо Блум 40 ёшга тўлди. У илк марта театр саҳнасига 16 ёшида чиққан, кейин сериалларда суратга тушган ва фильмларда кичик ролларни ижро эта бошлаган. Унинг кинодаги ҳақиқий карьераси Питер Жексоннинг “Узуклар ҳукмдори” фильмидан бошланган – у Фарамир ролига кастингдан ўтмоқчи бўлган, бироқ режиссёр унда эльф Леголасни кўрган. Трилогия ёш актёрни бутун дунёга танитди ва бошқа катта лойиҳаларда иштирок этишга имкон яратди: Вольфганг Петерсеннинг “Троя”сида у Парисни ўйнаган, “Кариб денгизи қароқчилари” франшизасида эса унга бош роллардан бири – Уилл Тернер роли насиб этди. Бундан ташқари, у Ридли Скоттнинг “Само қироллиги”, тарихий фильмида ҳам суратга тушган, “Хоббит” трилогиясида эса яна Леголас ролига қайтган. Аслида Толкиннинг қиссасида бу персонаж бўлмаган бўлса-да, киноверсияда Жексон “Узуклар ҳукмдори”даги кўп қаҳрамонларни жалб этишга қарор қилган.

“Узуклар ҳукмдори” фильмидан лавҳа, 2001 йил

Кира Найтли ва Орландо Блум. “Кариб денгизи қароқчилари: Қора марварид фалокати”, 2003 йил

“Троя” фильмидан лавҳа, 2004 йил

“Само қироллиги” фильмидан лавҳа, 2005 йил

“Нью-Йорк, сени севаман” фильмидан лавҳа, 2008 йил

Модель Миранда Керр ва Орландо Блум 2010 йилнинг 22 июлида турмуш қуришган. 2011 йилнинг 6 январида жуфтликнинг Флинн Блум исмли ўғли дунёга келган. 2013 йилнинг октябрида жуфтлик расман ажрашган.

2014 йилда Орландо Блум Ҳолливуддаги Шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Бу ерга актёр ўғли Флинн Блум билан ташриф буюрди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70720 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36927 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21340 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80658 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61756 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 0 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 12 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 179 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 946 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 618 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар