“Милан” Италия кубогида “Ювентус” билан учрашадиган бўлди

Спорт 13 Январь 2017 2279

“Милан” футбол клуби Италия кубогининг 1/8 финали доирасида “Торино” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди, деб хабар берди Tribuna.uz.

Миланда кечган беллашувда меҳмонлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди – Андреа Белотти 21-дақиқада тўп киритди. Мезбонлар 61-дақиқада ҳисоб тенглаштиришди – Юрай Куцка ўз номини таблога ёздириб қўйди. Россонерилар яна икки дақиқадан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олишди – Жакомо Бонавентура гол муаллифига айланди. “Буқалар” таркибида Антонио Барреко 87-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди.

“Милан” Италия кубоги чорак финалига йўл олди ва энди “Ювентус” билан куч синашади.
 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар