Нигериянинг Мадагали шаҳридаги дўконда 4 худкуш харидорлар орасида қўлбола портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтириши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Теракт Нигериянинг шимолидаги Адамава штатида юз берган. Бу ҳудудда энг йирик террорчилик ташкилоти "Боко Ҳарам" ҳисобланади, бироқ полиция вакили теракт ижрочилари ва ташкилотчилари ҳозирча аниқлаштирилмаганини айтган. 

Аввалроқ Нигерияда хавфсизлик кучлари "Боко Ҳарам"нинг мамлакат шимолидаги бозорлардан бирида теракт амалга оширмоқчи бўлган 3 нафар аёл худкушини йўқ қилгани маълум қилинганди.