Мадриднинг “Реал” футбол клуби Испания кубогининг 1/8 финал жавоб беллашувида “Севилья” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади ва мағлубиятсиз учрашувлари сонини 40тага етказиб олди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.

Шу тариқа, Мадрид клуби “Барселона” томонидан Испания клублари учун ўрнатилган рекордни янгилади. Каталонияликлар 2015 йилнинг октябридан 2016 йилнинг мартига қадар 39та баҳсда мағлубиятга учрамаганди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, “Реал” “Севилья” билан учрашувда мағлубиятга ҳам учраши мумкин эди - жамоа 83-дақиқагача 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётганди, “қаймоқранглилар”ни қўшиб берилган вақтда Карим Бензема қутқариб қолди.