Ўзбекистонда ҳарбий саноат мажмуаси барпо этилади

Ўзбекистон 13 Январь 2017 27706

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади. 

Президент ўз табригидан кейин қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан қайта таъминлаш – бугунги ва истиқболдаги энг муҳим вазифа экани ҳақида гапирди.

«Афсуски, бу масала биз кутган даражада жадал суръатлар билан амалга оширилмаяпти. 

Шу муносабат билан биринчи галдаги вазифа сифатида 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс дастур ишлаб чиқишимиз керак. Унда ҳарбий аҳамиятга эга маҳсулотлар сотиб олиш, мавжуд техника воситаларини таъмирлаш ва модернизация қилиш, бу борадаги ишларни мақсадли молиялаштириш бўйича аниқ тадбирлар кўзда тутилиши даркор. 

Мамлакатимизда ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш вақти келди, деб ҳисоблайман. Шу нуқтаи назардан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов бошчилигида мудофаа саноати соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш учун масъул бўлган тегишли давлат органини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш керак. Унинг таркибига Мудофаа вазирлигининг таъмирлаш бўйича барча корхоналарини, шунингдек, Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи ҳамда ўқ-дори тайёрлайдиган “Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ўтказиш зарур. 

Келгусида ана шу корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга, илмий-ишлаб чиқариш базасини яратиш, сервис марказлари ва қўшма корхоналар ташкил этишга, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи корхоналарида ҳарбий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш керак. 

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш диққатимиз марказида бўлиши даркор. Бу соҳада қабул қилинган давлат дастурини амалга ошириш бўйича янги механизмларни ишлаб чиқиш объектив заруратга айланганини бугун яққол ҳис этмоқдамиз. 

Шу мақсадда хизматни ўташ тартиби, фронт орти таъминоти, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган, кўпдан буён ҳаёт талабига айланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни тезлаштириш муҳим аҳамиятга эга. “Ҳарбий хизматни, ички ишлар ва божхона идораларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш зарур, деб ҳисоблайман. 

Маълумки, мамлакатимизда жорий этилган, якка тартибда уй-жойлар қуриш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш бўйича янги тизим бугунги кунда ижобий натижа бермоқда. 

Ана шу тизимни ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳам кенг жорий этиш зарур. 

Шу йилнинг ўзида мамлакатимизнинг барча минтақаларида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун уларга имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уч қаватли 56 та уй-жой биносини барпо этамиз», деган президент.

Президент Ватан ҳимоячиларига байрам табригида Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслигини таъкидлади

Ўзбекистонда янги Қуролли Кучлар академияси ташкил этилади, унга талабалар лицей ва коллежлардан танлаб олинади

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97119 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46974 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9445 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20236 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 800 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 312 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1271 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1790 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 834 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар