Японияда кучли қор ёғмоқда: 60та авиарейс бекор қилинди

Жаҳон 14 Январь 2017 5364
фото: AFP

Японияда кузатилаётган кучли қор туфайли мамлакат ичидаги рейслар бекор қилинмоқда. Ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг деярли барча ҳудудида кузатилмоқда.

JAL (Japan Airlines) ва ANA (All Nippon Airways)  авиaкомпаниялари шимолий, шимоли-шарқий йўналишдаги 41та рейсни бекор қилди. Бундан ташқари, жануби-ғарбий ва ғарбий йўналишдаги 16та рейс ҳам қолдирилди. Парвозларнинг бекор қилингани ҳақидаги маълумот авиакомпания сайтларида тезкорлик билан бериб борилмоқда.

Мамлакатнинг шимолий туманлари ва ғарбий қирғоқларида кучли қор ёғиши кузатилди. Шу тариқа, Япониянинг деярли барча ҳудудида ноқулай об-ҳаво ҳукмронлиги давом этмоқда.

Ямагата префектурасида қор қалинлиги – 2,5 метр, Ниигатада – 1,6 метр, Фукуида – 95 сантиметрни ташкил қилган.

Ниигата префектурасидаги тоғларда яқин суткалар давомида тахминан 100 сантиметр, Хонсю оролидаги Канто туманида – 70 сантиметр, Хоккайдода эса – 40 сантриметрлик қор ёғиши кутилмоқда. Синоптикларнинг тахминига кўра, кейинги суткалар давомида ҳам қор ёғиши давом этади. 

Кўпроқ янгиликлар