Аргентинада жиноятчиларга банкни тунаш учун ярим дақиқа кифоя қилди

Жамият 14 Январь 2017 15614

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдан 30 км узоқликда жойлашган Тигр шаҳридаги банк бўлими 4 нафар қуролланган жиноятчи томонидан 30 сония ичида тунаб кетилди. Todo Noticias телеканали маълум қилишича, жиноятчилар ўзлари билан 750 минг песо (47 минг доллар) олиб кетишган.   

Кузатув камераларидан олинган видеоёзувда ниқобларда бўлган икки жиноятчи Mercedes-Benz машинасидан тушиб, банкнинг ойнаванд эшигини болға билан синдиришаётгани акс этган. Бу пайтда милтиқлар билан қуролланган қолган икки жиноятчи эса машинада бўлган. 14 сониядан кейин жиноятчилар банк биносидан банкноматларга юкланиши керак бўлган пуллар боғлами билан чиқиб, автомобилга ўтириб ғойиб бўлишган.

Ўғриликни амалга ошириш учун 24 сония кетган. Яна 6 сония жиноятчилардан бирига машина олдида тушиб қолган буюмни олиш учун кетган. Телеканал маълумотларига кўра, жиноятчилар ўғрилик вақтида бирорта ҳам ўқ узишмаган. 

Айни вақтда полиция воқеани тергов қилмоқда. У берган маълумотларга кўра, жиноятчилар машинани банкдан бир неча мавзе узоқликда ташлаб, бошқа машинага ўтириб кетишган. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар