«Барселона» директори Пере Гратакосни ишдан бўшатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Гаратакоснинг ишдан бўшатилишига Месси ҳақида айтган гаплари сабаб бўлган. У Лионель Мессини жамоадошларисиз у қадар кучли футболчи эмаслигини айтганди.

Гаратакос интервьюларининг бирида «Барселона» фақатгина Мессидан иборат эмас. У жуда муҳим футболчи, аммо ғалабани бутун бошли жамоа қўлга киритди. Неймар, Суарес, Иньеста ва Пикесиз Месси бу қадар кучли футболчи бўлмаган бўларди», деганди.

Клуб расмий сайти мутахассиснинг четлатилишини қуйидагича изоҳлади: «Гаратакос клуб манфаатларига зид бўлган фикрларини омма олдида айтгани учун директорлик лавозимидан четлатилди».