Германиянинг Deutsche Bank молия муассасаси раҳбарияти компаниянинг корпоратив телефонларида WhatsApp каби мессенжер иловаларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги компания ходимлари орасида тарқатилган эълонга асосланган ҳолда хабар қилган

"Биз бундай чоралар сизларнинг ҳар кунлик ишингизни бузишини биламиз. Биз тақиқ натижасида сизга етказилаётган ноқулайликлардан афсусдамиз. Бироқ, бу қадам,  Deutsche Bank меъёрий ва ҳуқуқий талабларга жавоб беришни давом эттириши учун зарур", - дея эълондан иқтибос келтиради агентлик. 

Bloomberg манбасининг сўзларига кўра, матнли хабарларни, электрон мактублардан фарқли ўлароқ, компания серверларида сақлаб бўлмайди. Шунга кўра, WhatsApp, Google Talk ва iMessage каби иловалар тақиқланади.