Дубай 2017 йилда қурилиш сектори туфайли янада ривожланади

Иқтисодиёт 14 Январь 2017 7192

Дубайдаги хусусий компаниялар Expo-2020 арафасида қурилиш фаолиятининг жадаллашиши туфайли бизнеслари ривожининг “анча оптимистик” истиқболларига эришишди. Бу ҳақда Emirates NBD ҳисоботида айтилади. Банкнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги тадқиқотлари бўлими раҳбари Кхатийи Ҳақнинг сўзларига кўра, амирлик иқтисодиёти 2017 йилда айнан қурилиш соҳаси сабаб янада ривожланади.

Аввалроқ БАА нефтдан ташқари соҳасидаги ўсиш ҳажми 2016 йилнинг декабрида, иқтисодий шароитларнинг яхшиланиши туфайли янада ошгани хабар қилинганди.

Бу Дубайнинг 2017 йилги бюджетида амирлик инфратузилмасига сарф-харажатлар банди 27 фоизга ошганини кўрсатади. Йил эса Dubai Harbour кўп миллиардлик туристик мега-лойиҳасини ишга тушириш билан бошланди.

Deloitte консалтинг фирмаси Форз кўрфази мамлакатларида ишлаб чиқиш жараёнида бўлган лойиҳалар ҳажмини 2 триллион АҚШ долларига баҳолади. Фирма энг кўп фаолликни Саудия Арабистони ва БААга билдирган.

“Ижобий кайфият даражаси 2015 йилнинг июнидан бери энг юқори кўрсаткични қайд этди”, - дейилади хабарда.

Умуман Дубай иқтисодий индикаторлари мавсумий тебраниши декабрда 55,9 пунктни ташкил қилди – бу июль ойидан бери энг юқори натижа. Саёҳат ва туризм соҳаси энг юқори кўрсаткичларни намойиш этиб келаётган соҳа бўлиб келмоқда. Ундан сўнг чакана ва улгуржи савдо, шунингдек қурилиш соҳаси бормоқда.

Янги иш ўринлари нуқтаи-назаридан ҳам бироз олға силжиш кузатилмоқда. Бу ҳолат айниқса қурилиш компанияларида рўйхатга олинган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар