Хитой тилининг лотинча транскрипцияси муаллифи 112 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 14 Январь 2017 3649
Фото: Wikipedia

Хитойда хитой тилининг бутун дунёда тан олинган лотинча транскрипцияси - пиньинь муаллифи Чжоу Югуан вафот этди, деб хабар бермоқда The Paper.

Таъкидланишича, 13 январь куни Югуан ўзининг 111 ёшга тўлганини нишонлаган. Чжоу Югуан 1906 йил 13 январда Цзянсу вилоятининг Чанчжоу шаҳрида дунёга келган. 

Пиньинь хитой тили фонетикасининг лотин ҳарфларидан фойдаланган ҳолда акс эттириш тизими ҳисобланади. Расман у Хитойда 1958 йилда тасдиқланган, 1979 йилда бутун дунёда фойдалана бошланган эди. 

Югуан бир неча хорижий тил: инглиз, япон ва француз тилини мукаммал билган. 
 

Кўпроқ янгиликлар