Хитойда 20та автомобиль тўқнашуви оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди

Жаҳон 14 Январь 2017 2653
фото: AP

Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида камида 19та автомобиль иштирокида рўй берган ЙТҲ туфайли олти киши ҳалок бўлди, 15 нафар инсон жароҳатланди.

“Синьхуа” агентлигининг полицияга асосан хабар беришича, ҳодиса Цинъюань шаҳридаги йўллардан бирида маҳаллий вақт билан 9.29 да рўй берган. 

Тўқнашувдан сўнг бир неча машина ёниб кетгани айтилди. Айни дамда қутқарув амалиёти давом этмоқда. ЙТҲга нима сабаб бўлгани номаълум.

Кўпроқ янгиликлар