Енгил вазнда UFC чемпиони ирландиялик Конор МакГрегор ўзининг Twitter'даги саҳифасида бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони енгилмас Флойд Мейвезерни нокаутга учратгани акс этган расмни жойлаштирди.

Ушбу расмда 2та чемпионлик камарини кўтариб олган МакГрегор Мейвезерни нокаут қилгани тасвирланган. 

Эслатиб ўтамиз, МакГрегор ва Мейвезер айни дамда бир-бирини жангга чақирмоқда, бироқ жанг ўтказиш бўйича ўтказилган музокаралар якунига етмаган.