«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжумани вақтида барчани кулгусига сабаб бўлган томоша кўрсатди.

Учиш режимига қўйишни унутиб, диктофон сифатида мураббий олдига қўйилган журналист телефони жиринглаб қолади. Шунда матбуот анжуманида жавоб бераётган Моуриньо телефонни ўзи олди ва унга жавоб қайтарди.
Аввалига Моуриньо қайси телефон жиринглаганини англай олмади, кейин қўнғироқ бўлаётган телефонни топиб олиб унга жавоб берди ва журналистнинг котиби вазифасини ўтаб уни телефонга чақириб берди.

Мазкур воқеа видеоёзуви ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди.