ОАВ: Россия Трамп маъмуриятини Сурия бўйича Остона музокараларига таклиф қилган

Жаҳон 14 Январь 2017 6533
фото: AP

Россия раҳбарияти АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятини Сурия инқирози бўйича Остонада бўлиб ўтадиган музокараларга таклиф қилган. бу ҳақда Washington Post газетаси ўз манбасига асосланган ҳолда ёзмоқда. 

Нашрга кўра, Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк 28 декабрда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн билан телефон орқали суҳбатида ушбу таклифни билдирган. 

Шу билан бирга, манбанинг айтишича, мулоқот чоғида бу борада якуний хулоса билдирилмаган. 

Аввалроқ, давлат департаменти, расмий Вашингтон Сурия бўйича Остона учрашувига ҳеч қандай расмий таклиф олмаганини, аммо ушбу масала юзасидан Туркия ва Россия билан доимий алоқада эканини маълум қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар