Рим папаси Фаластин етакчиси билан учрашди

Жаҳон 14 Январь 2017 2829
фото: Reuters

Рим папаси Франциск шанба куни эрталаб Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосни қабул қилди.

Corriere della Sera газетасининг хабар беришича, понтифик ва Фаластин миллий маъмурияти раисининг суҳбати 23 дақиқа давом этган. Томонлар учрашув аввалида бир-бирларига совға улашишган.

Рим папаси Франциск ва Аббос Фаластиннинг Ватикандаги элчихонаси очилишини муҳокама қилишди. Унинг расмий очилиш маросимида Маҳмуд Аббос ҳам иштирок этади.

"Бу папа фаластинликлар ва тинчликни яхши кўришидан далолат", - деган Аббос учрашувдан сўнг.

Фаластин миллий маъмуриятининг Ватикандаги элчихонаси 2015 йилнинг июнида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тўғрисида имзоланган келишув сабаб очилмоқда.

Ватикан ва Фаластин озодлик ташкилоти томонидан расмий муносабатлар 1994 йилнинг 26 декабрь куни ўрнатилган. Шундан сўнг ўзаро келишув матни устида иш бошлаган икки томонлама комиссия тузилди. “Асос келишуви” номи остидаги битим 2000 йилнинг 15 февраль куни имзоланган. Шу билан бир қаторда, томонлар келажакда ўзаро алоқалар тўғрисидаги икки томонлама келишув имзоланиши учун ҳамкорликда ишлашга келишиб олишди. Бироқ бу Рим папаси Бенедикт XVI’нинг муқаддас ерларга 2010 йилда уюштирган зиёратидан сўнг рўй берган. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар