Журналист: «Афтидан, «Зенит» янги стадиони – коррупцияга қўйилган ҳайкал бўлади»

Спорт 14 Январь 2017 5214

Телешарҳловчи Геннадий Орлов «Зенит» жамоасининг янги стадиони ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Аввалги «Петровский» стадиони жуда ҳам эски эди. Ўриндиқлар ўртасидаги масофа қисқа, машина қўйишга ҳам жой йўқ эди. 

Янги стадион эса жуда ҳам ажойиб! Афтидан, у коррупцияга қўйилган ҳайкал бўлади. Шунча маблағ сарфланди, бироқ биронта ҳам жиноий иш ўз якунига етказилмади. Унинг қурилиши жуда ҳам ёмон ва оғир давом этмоқда. 

Нимани яхши қуришади ўзи? Бизда шундай қурувчилар. 10 йил давомида шаҳардаги қурилиш қўмитасининг учта раиси ўзгарди. Учта, тушунасизми? Вице-губернаторлар алишди. Уларнинг бири ҳаттоки терговда. Ҳозир Албин келди ва вазиятни қутқаришига ишонаман», - деган таниқли шарҳловчи.

Кўпроқ янгиликлар