Янги Samsung Galaxy S8 смартфонининг анонсига саноқли кунлар қолди, шунинг учун мобиль қурилмаларга аксессуарлар сотувчи компаниялар ассортиментида янги смартфоннинг ташқи кўринишини ошкор қилувчи ғилофлар пайдо бўла бошлади. Британиянинг MobileFun ритейлери сайтида синчков фойдаланувчилар S8 Edge модели учун жуда юпқа ғилофни пайқай олишган.

Аксессуар Olixar Ultra-Thin Samsung Galaxy S8 Edge Case деб номланади, шунинг учун у, мутахассислар фикрича, смартфоннинг асл ташқи кўринишини намоён қилиши ва унинг дизайнининг якуний версиясига жуда яқин бўлиши мумкин. Олд панелда юқори ва пастда жуда ингичка четлар, Home тугмасининг йўқлиги, Samsung ёзувининг пастроққа сурилгани, пульсомерли вспишка ва смартфонни ёқиш тугмасининг янги жойлашган ўрни кўзга яққол ташланади. Аксессуар суратига кўра, 3,5 мм ли разъём қолиши тушунарсиз қолган. Тахмин қилинишича, компания бу портдан USB Type-C фойдасига воз кечади.