АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп “ягона” Хитой сиёсатини албатта қўллаб-қувватлаши лозим, деган фикрдан йироқлигини маълум қилди. У бу ҳақда The Wall Street Journal’га берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Ҳамма музокаралар жараёнида, жумладан, Хитой ҳам”, - дея таъкидлаб ўтди у.Аввалроқ, Хитой ҳукумати АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Тайваннни қўллаб-қувватлаётганидан хавотирда экани хабар қилинганди. Мамлакат қисман тан олинган республикани мустақилликка эришиш ҳаракатини чеклаш бўйича маълум чоралар кўрмоқчи.