UFC Мэйуэзер ва Макгрегорнинг ҳар бирига 25 млн доллардан таклиф этмоқда

Спорт 14 Январь 2017 8842
Фото: AP

Мутлақ жанг чемпионати (UFC) раҳбари Дэйна Уайт америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер ҳамда аралаш услуб бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорга, бокс шартлари асосида куч синашишлари учун 25 млн доллардан таклиф қилди. Уайт сўзларини ESPN телеканали келтирмоқда.

Аввалроқ, ОАВда Мэйуэзер кичик жанг ташкил этиш учун Макгрегорга 15 млн доллар таклиф қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

"Флойд мана сенга муносиб бўлган таклиф. Мен – яхши пул таклиф қила оладиган ягона кишиман. Биз иккингизга ҳам 25 млндан берамиз ва шундан кейин "pay-per-view" (пулли телевидения хизмати) шартномаси бўйича суммани аниқлаймиз", - деб айтган Уайт.

Ўз навбатида, Мэйуэзер кичик Уайт сўзлари ҳақида TMZ портали берган саволга жавоб берар экан, уни масхарабоз деб атаган ҳамда мухбирга қўл соатини намойиш қилган. Флойднинг сўзларига кўра, биргина соатининг нархи 7 рақамли суммадан иборатдир. Аммо америкалик боксчи қимматбаҳо соатнинг аниқ қийматини айтмаган. 

Барча даврларнинг энг кўп ҳақ тўланадиган боксчиси ҳисобланадиган 39 ёшли Мэйуэзер ҳисобида 49 та ғалаба бўлиб, шундан 26 тасини нокаут билан ютган. Бирор марта мағлубиятга учрамаган. У беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Америкалик боксчи 1996 йилги Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳам ҳисобланади. 

28 ёшли Макгрегор эса, аралаш жанг услубида 23 марта куч синашган, шундан 20тасида (17 нокаут) ғалаба қозонган. Уч бора мағлуб бўлган. У ўзининг илк UFC камарини 2015 йилда қўлга киритган. 

Кўпроқ янгиликлар