Корея республикаси мамлакат учун стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларга диққат қаратмоқда. Булар сунъий ақл технологияларига оиддир. "Мэиль кэнже" газетасининг ёзишича, мамлакат президенти в.б. ва ҳукумат раҳбари Хван Гё Ан илмий доиралар вакиллари билан учрашувида шу ҳақда сўз юритган. 

"Ҳозирда дунёдаги бош иқтисодий тренд – бу тўртинчи саноат инқилобидир", - деб таъкидлаган президент вазифасини бажарувчи. 

Унинг фикрича, Корея республикаси келажакда иқтисодий ўсиш локомотивлари бўладиган 10 соҳанинг жаҳондаги етакчиларидан бири бўлади ва уларнинг негизида янги хизмат ва йўналишларни барпо этади. Уларнинг орасига "ақлли" автомобиллар, виртуал реаллик технологиялари, кўп вазифали интернетга уланувчи жиҳозлар ва бошқалар киради. Шунга кўра, ҳукумат асосий саъй-ҳаракатини мазкур соҳаларда профессионал кадрларни тайёрлашга қаратади. 

Газетанинг қайд этишича, давлат уч ҳадли нашр, виртуал ва тўлдирилган реаллик, сунъий ақл, бешинчи авлод алоқаси, буюмлар интернети, муқобил транспорт ва бошқа истиқболли юқори технологияли йўналишларда иш олиб бораётган компанияларга ёрдам беради. 

Маълумотларга кўра, мамлакат ҳукумати республиканинг автомобиль, аэрокосмик ва тиббиёт саноатига 3D-нашр технологияларини тезроқ жорий қилиш масаласини кўриб чиқади. Режага мувофиқ, Жанубий Кореяда 2020 йилга келиб юқори тезликда 5G алоқа тармоғи тўлиқ ишга туширилади.