Ҳакам футболчини севги изҳори учун жазолади

Спорт 15 Январь 2017 14133

Тинч океанида жойлашган Гуам давлати футбол чемпионатидаги учрашувда қизиқарли ҳодиса юз берди.

"Роверс" клуби ҳужумчиси Эштон Сэрбер рақиб дарвозасига тескари турган ҳолда йиқилган ҳолатда ўзининг устидан тўпни тепиб, "қайчи" усулидаги чиройли гол муаллифига айланди. У гол ургандан кейин суюкли ёри ўтирган трибунага чопиб бориб, унинг қўли сўралган майкани намойиш қилган. 

Бироқ учрашув ҳаками футболчининг бу романтик ҳаракатини тушунмай, уни сариқ карточка билан жазолаган. Бироқ футболчи бунга унча ҳам эътибор бермаган. Чунки у ўзининг мақсадига эришди: севимли ёри унга турмушга чиқишга розилик берган.

 

Кўпроқ янгиликлар