Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатлари ҳақида қайғура олишга қодирлигига ишончи комилмаслигини айтди.   

Бреннаннинг фикрича, Трампнинг пойинтар-сойинтарлиги бунда унга халақит бериши мумкин. "Пойинтар-сойинтарлик – миллий хавфсизлик манфаатларини ҳимоялайдиган нарса эмас. Трамп гапирганда ёки муносабат билдирганда, унинг бу ҳаракати АҚШга олиб келадиган оқибатлар ҳақида ўзига ҳисобот беришига ишонч ҳосил қилиб кўринг. Бу оқибатлар эса жуда чуқур бўлиши мумкин", деб айтган Бреннан Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Бреннан шунингдек Трампнинг махсус хизматларни нацистлар каби иш тутишлари ҳақидаги гапларини қоралади. Бреннан бундай ўхшатишга "йўл қўйиб бўлмаслигини" айтган.