АҚШда 1884 йилда асос солинган цирк ёпиладиган бўлди

Жамият 15 Январь 2017 2779

АҚШда юз йилдан зиёд вақт давомида фаолият юритиб келаётган энг қадимий The Ringling Bros. and Barnum & Bailey цирки 2017 йилнинг май ойида ўзининг сўнгги томошасини оммага ҳавола этадиган бўлди. Сабаб - чипталар сотувининг тушиб кетиши ва катта харажатлар. Бу ҳақида 14 январь, шанба куни цирк эгаси ҳисобланувчи Feld Entertainment компанияси раҳбари Кеннет Фелд берган хабарга асосланиб, ТАСС агентлиги маълум қилди. 

"Узоқ ўй-фикрлар ва ҳисоб-китоблардан сўнг мен ва менинг оилам шу йилнинг май ойида энг охирги томошани қўйишга қарор қилдик. The Ringling Bros. чипталари сотуви пасаймоқда, бироқ бу тенденция цирк филларининг қариши натижасида янада мураккаблашади. Катта харажатларни ҳам инобатга оладиган бўлсак, циркнинг бундан кейинги фаолияти ночор бизнесга айланади", - дея изоҳлади 1967 йилдан буён The Ringling Bros. and Barnum & Bailey'га эгалик қилувчи оила аъзоси Фелд.

Компания раҳбари циркнинг содиқ мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Сўнгги шоу 7 ва 21 май кунлари Род-Айленд ва Нью-Йорк штатларида бўлиб ўтади. 

Жониворлар ҳуқуқ ҳимоячилари узоқ йиллар давомида The Ringling Bros. and Barnum & Bailey соҳиблари билан кураш олиб боришди. Цирк эгалари 2011 йилда тинчлик шартномаси асосида 270 минг доллар миқдорида жарима тўлашди. Feld Entertainment жониворлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганини тан олмаган, лекин ҳайвон ўргатувчиларнинг профессионал тайёргарлигига керакли ўзгаришларни киритишга ваъда берган.

Цирк 1884 йилда Висконсин штатида очилган. Ўргатилган филлар шоуси труппанинг "ташриф қоғози"га айланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар