Австралияда айланувчи осмонўпар иншоот қурилади

Жамият 15 Январь 2017 8931

Сидней марказида беш аралаш паррелепипедлардан иборат "айланувчи" осмонўпар минора барпо этилади. Quay Quarter Tower номли бино концепцияси Даниянинг 3XN меъморчилик компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Компания 2014 йилда 49 қаватли бино яратиш бўйича ўтказилган танловда ғолиб бўлган, 2015 йилнинг ноябрида эса 3XN лойиҳаси шаҳар кенгаши тасдиғидан ўтган. 

Ўз тузилишига кўра, янги осмонўпар лойиҳа мутлақо ўзгача кўринади - бино ташқарисидан қандай кўринса, ичкаридан ҳам шундай. Минора баландлиги 200 метрни ташкил қилади, бино майдони 100 минг квадрат метрдан ортиқ. Quay Quarter Tower шаҳар марказида, бошқа баланд бинолар орасида, Опера театри яқинида қад кўтаради. Қурилиш 2018 йилда якунланиши режалаштирилмоқда. 

Янги бино бир-бирига қарама-қарши беш блокдан иборат. У жойлашувига кўра, худди ўз атрофида айланаётган минорадек тасаввур уйғотади. 

Ҳар бир блок томида яшил ҳудуд ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Меъморларнинг фикрича, бундай дизайн идора ходимлари ва меҳмонларига ҳам горизонтал, ҳам вертикал томондан манзарадан баҳра олиш имконини беради. 

Кўпроқ янгиликлар