Ўтган дам олиш кунлари Араб Амирликлари ҳудудида рекорд даражадаги паст ҳарорат кузатилди - Рас-Ал-Ҳаймдаги Марбаҳ тоғларида +2,2 даража қайд этилди. Бу ҳақида The National нашри хабар берди

БААнинг аксарият аҳоли пунктларида йилнинг жорий мавсуми учун нормал ҳисобланган ҳарорат сақланиб қолмоқда: соҳил бўйида 12-26 даража, денгиздан узоқда жойлашган ички ҳудудларда 8-27 даража, тоғларда 5-19 даража атрофидаги ҳарорат кузатилмоқда. 

Кундузги ва тунги ҳарорат орасида қуюқ туманнинг пайдо бўлиши кутилмоқда. Метеорологлар ва полициячилар барча автомобиль эгаларини ҳушёр бўлишга  чақиришмоқда. Шунингдек денгизда кучли тўлқинлар кутилмаётгани маълум қилинди.