Дунёда биринчи марта 26 антибиотикка чидамли супербактериядан ўлиш ҳолати қайд этилди

Жамият 15 Январь 2017 6114

АҚШда дунёда биринчи марта 26 антибиотикка чидамли супербактериядан ўлиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақида BBC News хабар берди. 

2016 йилнинг августида Невада штатида яшовчи аёл Ҳиндистонда дам олиб келганидан кейин Қўшма Штатларга қайтди ва бехосдан ўнг оёғини синдириб олди. Сентябрь ойида 70 ёшли аёл септик шок натижасида ҳаётдан кўз юмди. 

Касалликларни назорат қилиш ва даволаш маркази мутахассислари тўқима намуналарида Klebsiella pneumoniae бактериясини аниқлашди. У одатда касалликларни чақирмай, ичак, тери ва оғиз бўшлиғининг нормал микрофлораси таркибига киради.

Бироқ бу сафар айнан унинг янги штамми америкалик аёл ўлимига сабаб бўлди. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, у АҚШда мавжуд  26 антибиотикнинг барчасига чидамли бўлиб чиққан. 

Британиядаги Антибиотикларни тадқиқ қилиш марказининг бош илмий ходими доктор Дэвид Брауннинг сўзларига кўра, супербактериялар билан касалланиш ҳолатлари фавқулодда кам учрайди, бироқ келгусида бундай ҳолатлар кўпайиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Антиботикларга чидамлилик табиий танлов натижасида ривожланиши мумкин, бу эса бактериялар орасидаги микроорганизмларни доривор препаратларга қаршилик қилиш хусусияти билан таъминловчи мутацияларнинг кенгайишига олиб келади. Тиббиёт ходимлари супербактериялар туфайли юзага келувчи касалликларни самарали даволаш имконини берувчи янги усулларни ишлаб чиқишмоқда. Масалан, ноназаррачаларни қўллаш 92 фоизгача патоген микроорганизмларни ўлдиришга имкон беради. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар