Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатда гиёҳвандлик муаммоси туфайли ҳарбий ҳолат режимини жорий қилмоқчи.

«Истасам, жиддий тарқалаётган бу муаммони бартараф этиш учун ҳарбий ҳолат эълон қиламан», — дея Дутертенинг сўзларини келтирган Reuters.

У ўзини ҳеч ким тўхтата олмаслигини, Олий суд ёки конгрессга бўйсунмаслигини қўшимча қилган.

Дутерте президентликка сайланганидан буён гиёҳвандликка қарши кураш олиб бормоқда. У гиёҳвандларни ўз қўли билан ўлдиргани ҳақида ҳам айтиб ўтган.

У бу ҳаракатларини аҳолини таҳдидлардан ҳимоялаш нияти билан оқламоқчи бўлади. Президентнинг сўзларига кўра, Филиппинда 4 миллионга яқин киши гиёҳвандлик муаммосидан жабрланган.

Бундан олдинроқ, у бир қанча мэрларни наркосавдогарлар билан алоқалари учун ўлдириши билан таҳдил қилганди.