Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лу Кан АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг унинг бошқаруви вақтида АҚШнинг "ягона Хитой" сиёсатига муносабатлари ҳақидаги баёнотига жавоб берди. 
     
"Дунёда фақат битта Хитой бор. Тайвань Хитойнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Хитой ҳукумати Хитойни билдирувчи ягона қонуний ҳукумат ҳисобланади. Бу дунёда, ҳеч ким ўзгартира олмайдиган умумтан олинган фактдир", деб айтди Лу Кан.

Лу Кан шунингдек "ягона Хитой" тамойили Хитой-АҚШ муносабатларини қуриш учун асос ҳисобланиши ва қайта кўриб чиқилмаслигини айтди.

Аввалроқ Трамп АҚШ "ягона Хитой" сиёсатини қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигини айтганди.