Исроил ва Фаластин муаммосига бағишланган Париж конференциясига асосий иштирокчилар келмади

Жаҳон 15 Январь 2017 7932

15 январь куни Парижда Яқин Шарқ масаласига бағишланган халқаро анжуман бошланди. Унда Фаластин-Исроил муносабатларининг яхшиланиши масаласи кўриб чиқилиши кўзда тутилганди.

LCI хабарига кўра, анжуманга Фаластин ва Исроил раҳбарлари Маҳмуд Аббос ва Биньямин Нетаньяҳу ташриф буюрмаган.

Исроил раҳбари учрашув бошланишидан олдинроқ мамлакат ҳукумати қаршисида бу анжуман «Франция ҳомийлигидаги фаластинликлар конференцияси экани» ҳақида айтганди.

«Уларнинг мақсади Исроилга қарши чоралар қабул қилишдир», — деган бош вазир.

Конференцияда Франция ИИВ раҳбари Жан-Марк Эйро «учрашувга келганларнинг барчаси минтақадаги оғир вазиятни англаб турган кишилар экани» ҳақида гапирган.

Учрашувда 70 давлатдан вакиллар қатнашмоқда. Вазир бу икки давлат мустақиллиги таҳдид остида қолаётгани, бунга қарши чоралар кўриш лозимлигини таъкидлаган.

Кўпроқ янгиликлар